“Ҳурматли Қосим-Жўмарт Кемелевич, Қорағанда вилоятидаги кўмир конидаги авариянинг фожиали оқибатлари ҳақида чуқур ҳамдардлик билдираман. Илтимос, марҳум кончиларнинг оилаларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларимни, шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ тикланиш тилакларимни етказинг. Биз ер остида қолган кончиларни қутқаришга умид қиламиз”– дейилади хабарда.
Костенко конида шанба куни бахтсиз ҳодиса юз берди, натижада сўнгги маълумотларга кўра 28 кончи ҳалок бўлган, 18 кончини қидириш давом этмоқда. Аввалроқ 252 кончидан 208 нафари ер юзига олиб чиқилгани, улардан 18 нафари тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


