1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Трамп таҳдидларига қарамай урушни давом эттиради

Россия президенти Ғарб унинг тинчлик таклифларига жиддий ёндашмагунича урушни тўхтатмоқчи эмас.

Путин Трамп таҳдидларига қарамай урушни давом эттиради

Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, унинг Украина бўйича тинчлик шартларини қабул қилмагунича ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кремлга яқин манбаларига таянып хабар берди.

 

Манбаларнинг таъкидлашича, Россия армияси майдонда олдинга силжиган сари, Москванинг ҳудудий талаблари ҳам кенгайиши мумкин. Путин АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан билдирилган таҳдидларга қарамай, Россиянинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти Ғарб санкциялари ва босимига бардош бера олишини ҳисобга олиб, муросасиз позицияни сақлаб қолмоқда.

 

«Путин Ғарб, хусусан АҚШ, ҳозиргача Украина бўйича музокараларга жиддий ёндашмаган деб ҳисоблайди. Шу боис у ўз сиёсий ва ҳарбий мақсадларига эришмагунича жанговар ҳаракатларни давом эттиришга қатъий бел боғлаган», — дейди манбалардaн бири.

 

Шунингдек, манбага кўра, Россия етакчиси Дональд Трамп билан алоқаларни муҳим деб билса-да, мамлакат миллий манфаатларини биринчи ўринга қўяди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика