1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Путин учун инсон ҳаёти қизиқмас”

Германия ТИВ раҳбари Россияга босимни кучайтиришга чақирди.

“Путин учун инсон ҳаёти қизиқмас”

 

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок халқаро ҳамжамиятни Россия Президенти Владимир Путинга босимни кучайтиришга чақирди.

 

"Агар биз ҳар бир ҳаёт бирдек муҳим бўлган дунёни қадрласак, унда ҳар биримиз Россиянинг босқинига қарши чиқишимиз керак", — дея таъкидлади у.

 

"Путин инсон ҳаёти унинг учун ҳеч нарсани англатмаслигини қайта-қайта исботлади, хорижда ҳам, ўз мамлакатида ҳам. У ҳатто Алексей Навалний хотирасига гул қўйган россиялик болаларни ҳибсга олишдан ҳам тортинмайди. Берлин керак бўлганда Украинани қўллаб-қувватлайди. Чунки биз шафқацизлик дунёсига қаршимиз", — дея қўшимча қилди Германия ТИВ раҳбари.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика