15 апрель куни Тошкент вилоятидан ўтган М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобильʼ йўлининг 196 кмда ЧАКМАН русумли юк машинаси йўл транспорт ҳодисасига учради.
Қирғизистон Республикасига қарашли «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланган, машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолган ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйган.
Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари етиб келишган.
Автомашина цистернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбойда юк машинаси «Маtiz» билан тўқнашгани маълум қилинганди.


