1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Қамчиқ”да қор ёғиб, ҳаво 15 даражагача совиб кетди

Ҳайдовчилардан тезликни оширмаслик сўралди

“Қамчиқ”да қор ёғиб, ҳаво 15 даражагача совиб кетди

А-373 «М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобил йўлининг 171-248 километрлар оралиғида қор ёғмоқда. Туман, ҳаво ҳарорати -15 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол тезлиги 3-13 м/соатни, намлик 70 фоизни ташкил этмоқда.

 

Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида зарур ишлар олиб борилмоқда ва автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

 

Довон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмаслик ва оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари тавсия қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика