1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёниб кетди

Ҳодиса 1 соатча аввал содир бўлган.

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёниб кетди

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 16 февраль куни соат 10:50 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 228-километрида ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Д.И. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

 

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.

 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Aвтомобилга зарар етган.

 

Мазкур ҳодиса юзасидан воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккасарой туманида "Lacetti" ёниб кетгани ҳамда Қамчиқ довонида пахта ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетгани  ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика