Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин йз бергани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 11 октябрь куни соат 19:55 ларда Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙ Китоб кўчасида яшовчи С.X.гa тегишли хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 20:02 лар атрофида етиб борган. Ёнғин қутқарувчилар оловни соат 20:25 ларда тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Уйнинг 40 квадрат метр майдонда том қисми ва қўшни уйда яшовчи М.Б. хонадонининг 20 квадрат метр майдонда том қисми ёнган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


