Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси аниқланди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши туманида фаолият юритувчи “К.А.” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар корхонанинг Аавтомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагични ечиб олиб, жами 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


