Давлат тест маркази жтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, физика ва математика фанларидан тест топшириқлари акс этган 6410554-рақамли тест топшириқлари китоби 12 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Мазкур абитуриентнинг тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган.