Қашқадарё вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратра ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Х.Н. фуқаро Г.Қ.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги “Иқтисодиёт ва педагогика университети” нодавлат олий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


