Қарши шаҳридаги 27-мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.Ч. кеча мактаб стадионида калтакланди.
Ҳолат ўрганилганда, болани 9-синф ўқувчилари гуруҳ бўлиб дўппослашгани маълум бўлган. Ҳодиса мактаб стадионида содир бўлган.
Бола ҳозирда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида оғир аҳволда қолмоқда. У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.


