Кўкдала тумани Ўтамайли қишлоғида тарвузнинг эртапишар нави пишгани айтилмоқда.
Такидлашича, бу йил об-ҳаво салқин келганлиги сабабли тарвуз пишиши ўтган йилгига қараганда 5 кунга кечиккан.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда ўтган йили 17 апрель куни тарвуз пишгани хабар қилинганди. Ўшанда унинг бозордаги нархи 30–50 минг сўм атрофида бўлган.


