ФВВ хабарига кўра, [https://t.me/MCHSUzbek/17815] 19 июль куни соат 14:02 да Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Ғузор – Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётгна «Isuzu» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетган. Оқибатда автомашина салони ичида бўлган 2 нафар фуқаро қисилиб қолган. Шунга кўра, зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган 2 нафар фуқаро автомашина ичидан олиб чиқилган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.