1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда замонавий осма дор йўли қурилади

Китоб туманида йилига 200 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатадиган «Қайнар» туристик-рекреацион ташкил этилади

Қашқадарёда замонавий осма дор йўли қурилади

 

Хитойда  бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация аъзолари ХХРнинг «CAMC Engineering» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда «CAMC Engineering» компанияси билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари янада жадаллаштириш ва янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар Қашқадарё вилояти Китоб туманида йилига 200 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатадиган «Қайнар» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш, жумладан, ҳудуднинг халқаро даражадаги мастер-режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

 

Шунингдек, мазкур ҳудудда 15 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш асосида замонавий осма дор йўлини қуриш бўйича келишув ҳужжати имзоланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика