1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Qatar Airways Доҳадан Тошкентга мунтазам парвозларни бошлайди

Ҳозирда Qatar Airways Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқмоқда.

Qatar Airways Доҳадан Тошкентга мунтазам парвозларни бошлайди

 

Транспорт вазири Илхом Махкамов 23 июнь куни Қатар давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама этишди. Элчи жаноблари Qatar Airways авиакомпанияси Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

 

Томонлар ушбу жараёнлар якунлангач, парвозларни амалга ошириш бўйича мавжуд талаб ва қоидалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика