1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қатар билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Қатар давлатининг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси президенти Хамад бен Насер Ал Миснед билан учрашди.

Қатар билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди

 

Хабар берганимиздек, шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қатар давлатида бўлиб турибди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Агентлик директори A.Burxanov Қатар давлатининг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси президенти Хамад бен Насер Ал Миснед билан учрашди. Учрашув мобайнида ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди. Режа томонлар ўртасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳамда БМТ аксилкоррупция стандартларини миллий амалиётга татбиқ этишда мунтазам ва яқиндан тажриба алмашиш каби масалаларни ўз ичига олади. Жумладан, қуйидагилар Ҳаракатлар режасининг асосий йўналишлари сифатида белгиланди: - Коррупцияга қарши курашишни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; -Давлат хизматида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва фаолият очиқлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш; - Спорт соҳасида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш; - Агентликнинг э-антикор платформасини такомиллаштиришда Қатар давлати тажрибасини ўрганиш. Мулоқот якунида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишларида ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика