1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қатар билан иқтисодий битимлар имзоланди

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Қатар билан иқтисодий битимлар имзоланди

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарорлари қабул қилинди.

Қарорлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:

    • инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
    • даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.

Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган. Шунга кўра, тегишлича Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика