1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Европа Иттифоқининг Корпоратив Барқарорлик Директиваси Доҳада норозиликни келтириб чиқарди.

Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Қатар Энергетика вазири ва Qatar Energy компанияси раҳбари Саад ал-Каабининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари инсон ҳуқуқларини бузгани ёки атроф-муҳитга зарар етказганлик айбловлари билан амирликни жаримага тортса, шундай ҳолат содир бўлиши мумкин. 

 

Financial Times маълумотларига кўра, ҳужжат Европа Иттифоқи мамлакатларини компаниялар углерод чиқиндилари, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича ЕИ талабларига риоя қилмаса, уларга бутун дунё бўйлаб йиллик даромадларининг 5 фоизигача жарима солишга мажбур қилади.

 

"Агар Европага бориб даромадимнинг 5 фоизини йўқотсам, у ерга бормайман. Qatar Energy'нинг 5 фоиз даромади Қатар давлати даромадининг 5 фоизини билдиради, бу халқнинг пули. Менимча, ҳеч ким бундай тарзда пулларини йўқотишга рози бўлмайди", — деди ал-Кааби Financial Times нашрига берган интервюсида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика