Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига [https://lex.uz/docs/4977684#4979470]кўра, айрим ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади. Улар қуйидагилар: —кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда; —кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда; —кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда). Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.