Ўзбекистон бўйича 2023 йилнинг январь-апрель ойларида енгил автомобиллар ва енгил автотранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар ҳажми 1 211,1 млрд сўмга етди.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ушбу хизмат турининг нисбатан юқори улуши Тошкент шаҳрида (умумий ҳажмининг 25,6 фоизи), Тошкент (14,2 фоиз), Андижон (9,8 фоиз), Қашқадарё (8,3 фоиз), Самарқанд (7,9 фоиз) ва Фарғона (7,8 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.


