Мутахассислар Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларида иш ҳақининг ошишини аниқладилар. Энг юқори кўрсаткичлар молия (167,5%), IТ (91,0%), соғлиқни сақлаш (44,2%) ва логистика (40,0%) тармоқларида қайд этилди. Энг кам ўсиш савдо (0,2%), қурилиш (16,0%) ва санъат (17,1%) кўрсатди. Умуман олганда, реал иш ҳақи 2016 йил нархларига нисбатан 52,6%га ошди.
Рақамлаштиришнинг жадал ривожланиши ва бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, МҲТИ мутахассислари молия, IТ ва логистика каби йўналишларда ўқитишни таклиф этувчи 45 та ўқув марказларини таҳлил қилишди. Курсларнинг ўртача давомийлиги 1-ойдан 6,5-ойгача, нархи эса ойига 1 млн сўмдан 2,3 млн сўмгача. Экспертларнинг хулосасига кўра, бундай ўқув харажатлари бир неча ой ичида ўзини оқлайди.


