1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қирғизистон байроғини ўзгартирмоқчи

Депутатлар давлат байроғидаги қуёш нурлари шаклини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Қирғизистон байроғини ўзгартирмоқчи

 

Кеча, 28 сентябрь куни Жогорку Кенеш “Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Қонун лойиҳасининг ташаббускорлари Жогорку Кенеш депутатлари Нурланбек Шакиев ва Улан Примовнинг фикрича, қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси байроғини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Депутатлар Қирғизистон байроғи марказидаги қуёш нурлари тўлқинсимон бўлганидан кунгабоқар гулига ўхшаб қолганини айтган. Улар қуёш нурларини текис, тўғри қилиб тасвирлашни таклиф қилган. Қирғизистон байроғидаги қуёш нурларининг янги эскизини ишлаб чиқиш учун дастлабки босқичда ушбу байроқ муаллифлари жалб қилинган, улар математик ҳисоб-китоблар, чизмалар ва тегишли ишларни амалга оширяпти.

 

Маълумот ўрнида, Қирғизистон байроғи мамлакат Олий Кенгашининг 1992 йил 3 мартдаги қарори билан тасдиқланган. Унга мувофиқ, байроқ ранги қизил бўлиб, марказида тасвирланган қуёш нурлари билан ўралган ўтовнинг туйнуги миллий рамз экани белгилаб қўйилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика