1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистон таълим вазири катта миқдорда пора билан қўлга тушди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қирғизистон таълим вазири катта миқдорда пора билан қўлга тушди

 

 "Кабар" агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олаётган вақтида ушланди.

 

Вазир йирик миқдорда пора олиш факти бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинди.

 

«Маҳаллий олий таълим муассасаларига хорижлик талабаларни ўқишга қабул қилиш чоғида катта миқдордаги (110 минг АҚШ доллари) пора олиш факти текширилмоқда», — дейилади хабарда.

 

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, жиноят иши бўйича кейинчалик, тергов натижаларига кўра батафсил маълумот берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика