1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистон ЕОИИ судида Россияга қарши даъво аризаси билан чиқди

Ариза Россияда ишлаётган мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари учун мажбурий тиббий суғурта полислари берилмаганлиги билан боғлиқ.

Қирғизистон ЕОИИ судида Россияга қарши даъво аризаси билан чиқди

 

Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) судига Россияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу 27 январь куни Жогорку Кенеш Меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ишлари ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда caliber.az нашри хабар берди.

 

Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси раиси Азамат Муканов "Фуқароларнинг тиббий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, ЕОИИнинг бешта мамлакати ўртасида меҳнат мигрантлари тўғрисидаги келишув амал қилади.

 

"Бироқ, Россия томони ҳозирда меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига мажбурий тиббий суғурта беришдан бош тортиб, ушбу келишувнинг 96-97-моддаларини бузмоқда. Қирғизистон ЕОИИ судига даъво аризаси билан мурожаат қилди; иш давом этмоқда ва икки ҳафта ичида қарор чиқарилади. Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Қирғизистонга ташриф буюрганида, биз ҳам бу масалани кўтарган эдик", дея қўшимча қилди у.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика