1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистонда 15 кг наркотикни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Ўш шаҳар суди қарори билан қўлга олинган шахс 2024 йил 16 сентябргача ҳибсда сақланади.

Қирғизистонда 15 кг наркотикни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қизил-Қия шаҳрида жорий йилнинг 21 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан халқаро наркотик гуруҳи аъзоси, Д.M. 15 кг гашиш моддасини Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди.

 

Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, департамент Тожикистон-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этган уюшган жиноий гиёҳвандлик гуруҳини ишлаб чиққан.

 

Қўлга олинган шахсдан умумий оғирлиги 15 килограмм, бозор қиймати 6,5 миллион сом (қирғиз валютасида) бўлган 15 дона наша (гашиш) брикети олинган.

 

Хорижий фуқаро гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига олиб ўтишни мақсад қилганлиги аниқланди. 2024 йил 22 июль куни Ўш шаҳар суди қарори билан қўлга олинган шахс 2024 йил 16 сентябргача ҳибсда сақланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика