Жалолобод вилояти Сузоқ туманида ўтказилаётган Манас эпосига бағишланган тадбирда музқаймоқ ортилган Портер русумли кичик юк машинаси 29 нафар мактаб ўқувчисини босиб кетган.
Оқибатда 18 нафар бола касалхонага ётқизилди, улардан 7 нафари реанимацияда, 3 нафари оғир аҳволда, 11 нафарининг аҳволи яхши.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи машина “қўл тормози”ини тортиб қўймаган.


