Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги тоғли яйловда яшин уриши оқибатида 250 бош қўй нобуд бўлди.
Воқеа 7 июль куни соат 17:00 атрофида содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини ноқулай табиат ҳодисалари ҳақида олдиндан огоҳлантирганини маълум қилди. Айни дамда фуқаро мудофааси комиссияси ва Тонг тумани тезкор гуруҳи воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Кучли ёғингарчилик 8 июлдан 12 июлгача давом этиши кутилмоқда.


