
Давлат раҳбари ташаббуси билан қайта тикланган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали 14-маротаба ўз ишини бошлади.

Унда таниқли жаҳон юлдузлари ҳамда севимли ўзбек актёр ва актрисалари учун "қизил йўлак" ташкил этилди.

“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали юлдузли меҳмонлари қизил йўлакдан ўтишмоқда.
Кино кунларида Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Малайзия, Польша, Руминия, Франция, Эстония, Япония, Германия, Италия, Исроил, Миср, Австралия, Бразилия, Нидерландия ва бошқа бир қатор давлатлар ўзларининг энг яхши фильмларини томошабинлар эътиборига ҳавола этишади.



