Рамзон Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адам Қодировга "Чеченистон Қаҳрамони" унвони берилганди. Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин Қодировнинг рафиқаси Медни Қодировага 13 фарзанд кўргани учун “Қаҳрамон она” унвонини топширган.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Чеченистон раҳбарининг 24 ёшли қизи Айшат Қодирова ҳам II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.


