Самарқандда қоидаларни менсимаган ҳайдовчига чора кўрилди. Унинг видеолари ижтимой тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган. Маълум қилинишича, ҳайдовчи тунда Самарқанд шаҳрининг университет кўчаси бўйлаб Спарк автомашинасида турли қилиқлар қилиб, уни видеога олган. Бу видео эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.
Суриштирув ишлари давомида кўчада дрифт қилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторининг тўхташ ишорасини ҳам менсимай ҳаракатни давом эттирган ҳайдовчи шахси аниқланди ва унга нисбатан қонуний чора қўлланилди. Автомашина эса жарима майдончасидан жой олган.