Қора помидор бундан бир неча йил олдин Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида етиштирилиб, унинг иқлимга мослиги ва аҳолининг бундай помидорга бўлган эҳтиёжи ўрганилганди. [https://t.me/uzagroministry/10161] Қора помидорларнинг таркибида инсон организмини тозалайдиган, мия ва юрак фаолиятини яхшилайдиган антиоксидантлар кўп. Ўсимлик пигментлари қон томирлари ва иммунитетни мустаҳкамлайди, танадаги ортиқча суюқликни ҳайдашга ёрдам беради ва шиш пайдо бўлишининг олдини олади. Қора помидор аслида қора эмас, шоколад рангида бўлиб, одатдаги помидорга қараганда ширинроқ ҳисобланади. Унинг “Қора шаҳзода”, “Жигарранг шакер”, "Қора фил", "Шоколаддаги зефир" каби навлари бор.