1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда 14,2 млрд сўмлик бюджет маблағларида молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

Қорақалпоғистонда бюджет маблағларининг асоссиз равишда ишлатилиши, хусусан, товар-моддий бойликларни белгиланган нархидан қимматга сотиб олиниши ҳамда қурилиш ишларига ортиқча маблағ сарфлангани аниқланди

Қорақалпоғистонда 14,2 млрд сўмлик бюджет маблағларида молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

 

Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан асоссиз равишда маблағларни харажатлар сметасини шакллантириш жараёнида бюджет ташкилотларига ажратиб бермасдан марказлаштирган ҳолда жамланиб, кейинчалик бошқа йўналишларга қайта тақсимлангани аниқланган.

 

Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишда марказлаштирилган маблағлардан танлов асосида 102 млрд сўмнинг сарфланиши текширилганда 14,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

 

Шунингдек, 71,2 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда 7,5 млрд сўмлик асоссиз ортиқча маблағлар олинган ҳамда сифатсиз ишлар бажарилган бўлса, 30,8 млрд сўмлик асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар 6,7 млрд сўмга қиммат нархларда харид қилинган. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика