1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Қорақалпоғистонда солиқ масъуллари фирибгарлик қилгани аниқланди

14:28 / 07.08.2023

776

Қорақалпоғистонда солиқ масъуллари фирибгарлик қилгани аниқланди

Қорақалпоғистонда солиқ масъуллари фирибгарлик қилгани аниқланди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

 

Унда туман ДСИ масъул шахслари 86 нафар фуқаронинг жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган жами 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини банк кассасига кирим қилмасдан, уларга қалбаки чеклар тақдим қилиш орқали ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика