1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўради

Остонада ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди

Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўради

 

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга Афғонистонга темир йўл орқали транзит ташишда тариф имтиёзлари бериш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги ишчи гуруҳининг Остонада бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, томонлар ун маҳсулотларининг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзити учун тарифларни пасайтириш имкониятларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратди.

 

«Учрашув иштирокчилари темир йўл транспортида қулай тариф шартларини муҳокама қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун қўшма эксперт ишчи гуруҳини тузишга келишиб олдилар», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

 

Қозоғистоннинг Афғонистонга ун экспорт қилиш бўйича салмоқли салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон томони Ўзбекистон орқали Афғонистонга темир йўл орқали транзит ташишда базавий тарифга тариф имтиёзлари бериш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан Ўзбекистон томонига мурожаат қилди, деб таъкидлади матбуот хизмати.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика