1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон Қуролли Кучларида сунъий интеллект бўлими фаолияти йўлга қўйилди

Янги тузилма катта маълумотларни таҳлил қилиш, бошқарувни автоматлаштириш ва тезкор қарорлар қабул қилишда AI технологияларидан фойдаланади.

Қозоғистон Қуролли Кучларида сунъий интеллект бўлими фаолияти йўлга қўйилди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги таркибида сунъий интеллект технологияларини ҳарбий бошқарув тизимларига жорий этиш ва уларни ривожлантиришга ихтисослашган янги бўлинма ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

 

Расмий баёнотда қайд этилишича, янги тузилма Қуролли Кучларни рақамлаштириш жараёнининг асосий таркибий қисми бўлиб хизмат қилади.

 

Янги бўлинма зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:

 

катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

 

бошқарув тизимларини автоматлаштириш;

 

оператив ссенарийларни моделлаштириш;

 

ҳарбий шароитларда қарор қабул қилиш тезлигини ошириш учун сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

Шунингдек, мазкур бўлинма халқаро ва маҳаллий тадқиқот марказлари, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда IT-компаниялар билан ҳамкорликда фаолият юритади. Бу эса мудофаа соҳасида илғор ишланмаларни кенг татбиқ этиш ва сунъий интеллектни ҳарбий қўллаш бўйича миллий илмий мактабни шакллантириш имконини беради.

 

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, янги ташаббус кадрлар салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади. Замонавий рақамли тизимлар ва алгоритмлар билан ишлай оладиган офицер-таҳлилчилар ва ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика