1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёрланмоқда

Транзит октябрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёрланмоқда

 

«QazaqGaz» бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Атирау вилоятига ишчи сафари чоғида мамлакат газ узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича янги лойиҳалар билан танишди, дея хабар бермоқда «Казинформ» компания матбуот хизматига таяниб.

 

Миллий компания раҳбари Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича «Марказий Осиё – Марказ» магистраль газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирди.

 

Қайд этилишича, барча техник тадбирлар «QazaqGaz» АЖ томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар бир қатор таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланган.

 

Ма ълумот учун, Россиядан Ўзбекистонга жорий йилнинг 1 октябрь санасидан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Шунга кўра, йиллик ҳажм қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика