1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон товуқ тухуми импортига вақтинчалик тақиқ жорий этди

Чеклов ЕОИИ ва учинчи мамлакатлардан олиб кириладиган тухумларга татбиқ этилди.

Қозоғистон товуқ тухуми импортига вақтинчалик тақиқ жорий этди

 

Қозоғистон Республикаси учинчи мамлакатлардан ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлардан янги товуқ тухумларини барча транспорт турлари орқали импорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этди. Мазкур чеклов бир ой муддатга амал қилади.

 

Tengrinews.kz хабарига кўра, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ушбу тақиқни назарда тутувчи буйруқни имзолаган. Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, қарор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ички бозорни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таъкидлашича, вақтинчалик чеклов истеъмол учун мўлжалланган янги товуқ тухумлари импортига татбиқ этилади.

 

Шу билан бирга, вазирлик импорт тақиқи Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали тухумларнинг транзит тарзда олиб ўтилишига, шунингдек, ЕОИИга аъзо бир давлат ҳудудидан бошқа аъзо давлат ҳудудига Қозоғистон орқали ташилишига тааллуқли эмаслигини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика