Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Мунайли туманидаги 8-мактабда 460 нафар бола оммавий заҳарланди.
Илк ҳолатлар 6 сентябрь куни қайд этилган. Аввалига 58 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган, 9-сентябрга келиб уларнинг сони 460 нафарга етган. Улардан 83 нафари касалхонага ётқизилган, иккитаси реанимацияда.
Ҳукумат заҳарланиш аломатлари билан келган барча болалар зарур тиббий ёрдам, жумладан, психологик ёрдам олишини айтган. Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов топшириғига кўра, бир ой муддатда республикадаги барча мактаб ошхоналарида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши назорат қилинади.


