1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда электрон сигареталар бутунлай таъқиқланиши кутилмоқда

Мамлакат идоралараро комиссия аъзолари деярли бир овоздан электрон сигареталарни сотиш, олиб кириш, экспорт қилиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш учун овоз берди.

Қозоғистонда электрон сигареталар бутунлай таъқиқланиши кутилмоқда

 

Қозоғистонда электрон сигарета чекиш бутунлай тақиқланади деб хабар берди парламентдаги «Республика» партияси ўзининг Telegram-каналида.

 

«Қозоғистон Республикаси ҳукумати электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

 

Идоралараро комиссия аъзолари деярли бир овоздан (иккита қарши овоз) электрон сигареталар, улар учун суюқликлар ва ароматизаторларни сотиш, мамлакатга олиб кириш, экспорт қилиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлашни ёқлаб овоз бердилар, деди парламент қуйи палатаси депутати Нургуль Тау.

 

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йилдан бери электрон сигареталарни тақиқлаш масаласини кескин кўтариб келмоқда. Мен ўз сўровимда уларни сотишни тўлиқ тақиқлашни таклиф қилдим. Болалар саломатлиги ва тақдири учун олиб борилган кураш ўз самарасини берди», — дейди у.

 

Парламент аъзоси мактаб ўқувчилари ва ёшлар ўртасида электрон сигаретларни тарқатиш билан боғлиқ вазиятни эпидемияга қиёсалаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика