Қозоғистонлик таниқли комик Нурлан Сабуровга Россия Федерациясига кириш 50 йил муддатга тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. ОАВ маълумотларига кўра, мазкур тақиқ 2026 йил 30 январдан кучга кирган. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, ушбу қарор миллий хавфсизлик манфаатлари, амалдаги қонунчиликка риоя этилиши ҳамда давлат қадриятларини ҳимоя қилиш билан изоҳланган. Айрим манбалар таъкидлашича, тақиқ қўйилишига Сабуров томонидан Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари танқид қилиниши, шунингдек, миграция ва солиқ қонунчилигига оид эҳтимолий бузилишлар сабаб бўлган.
Расмий идоралар томонидан мазкур масала юзасидан батафсил изоҳ берилгани ҳақида очиқ маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас. Очиқ манбаларда келтирилишича, қарор “миллий хавфсизлик манфаатлари” доирасида қабул қилинган.


