Қрим кўпригидаги вазият ҳақида ҳозиргина Россия Федерацияси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Александрович Костюк расмий маълумот берди.
Унга кўра:
— темир йўл транспорти ҳаракати соат Тошкент вақти билан 11:00 гача тикланади. Поездлар жадвал бўйича етиб боради;
— паром хизматининг ишлаши ҳақидаги маълумотлар ҳам Тошкент вақти билан соат 11:00 га қадар янгиланади;
«Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабаблари ҳақида яна қўшимча маълумот беради, барча зарур хизматлар жойида ишламоқда», — дейилади хабарда.


