Испанияда давом этаётган қурғоқчилик Кордова провинциясидаги зайтун ҳосилини икки баробарга камайтириб юбориши мумкин. Бу эса катта миқдорда молиявий йўқотишларга олиб келади.
Ёш фермерлар уюшмаси раисининг айтишича, аввалги йили првинцияда 300 минг тоннага яқин ҳосил йиғилган. Жорий йилда бу кўрсаткич 180 минг тоннани ташкил этади ва 500 млн еврогача зарар келтириш мумкин.
Бундан ташқари, Зайтун мойи ишлаб чиқарувчилар минерал ўғитлар, фитосанитария маҳсулотлари ва дизель ёнилғиси нархларининг кўтарилишидан ҳам азият чекмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада аномал иссиқ ва қўрғоқчилик сабаб Испаниянинг айрим ҳудудларида сувдан фойдаланишнга чекловлар жорий қилинганди.


