1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Раҳмиддинбойнинг отаси ҳам вафот этди

Икки кун аввал Андижоннинг энг бойларидан бири, таниқли тадбиркор, “Rash milk”, “Recosement” корхоналари эгаси Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилганди.

Раҳмиддинбойнинг отаси ҳам вафот этди

 

Ушбу воқеадан икки кун ўтиб, унинг отаси вафот этди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жиянов ўзининг Telegram каналида хабар берди.

 

Андижонлик марҳум тадбиркор Раҳмиддин бойнинг оталари хам бугун вафот этгани айтилмоқда, Икки кун аввал ўғли Раҳмиддин бой вафот этган эди”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни соат 16.40 ларда Шаҳрихон туманида яшаган 45 ёшли тадбиркор яшаш хонадони яқинида жойлашган ўзига тегишли атрофи девор билан ўралган мевали боғда ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Ҳодиса юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика