1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Рамзан Қодиров Алла Пугачёвани “халқ душмани” деб атади

Қодиров қўшиқчини мансабпарастлик ва халқ муаммоларига бефарқликда айблаган.

Рамзан Қодиров Алла Пугачёвани “халқ душмани” деб атади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров машҳур қўшиқчи Алла Пугачованинг журналист Катерина Гордеева билан интервьюсига кескин муносабат билдирди. Суҳбатда Пугачова тан олинмаган Ичкерия республикасининг собиқ раҳбари Жўҳар Дудаевни “одобли, ҳалол, зиёли инсон” деб таърифлаганди.

 

Қодиров эса бунга қарши чиқиб, Пугачёвани “халқ душмани ва сотқин” деб атади. Унинг фикрича, Дудаевнинг мансабпарастлиги ва халқ муаммоларига бефарқлиги Чеченистонда бандитизм кучайиши ва иқтисодий инқирозга олиб келган.

 

“Артист аёл бу мавзудан мутлақо бехабар. Чечен халқининг энг оғир даври ҳақида гапиришга унинг ҳаққи йўқ”, – деди Қодиров ўзининг Телеграм-каналида.

 

У, шунингдек, 1994 йилги Чеченистон урушини “Березовский каби Пугачёвага ўхшаган хоинлар” бошлаганини иддао қилди.

 

Қизиқ жиҳати, Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам дастлаб Дудаев бошчилигида федерал кучларга қарши жанг қилган, унинг отаси Ахмат Қодиров эса Дудаевнинг сафдошларидан бўлган. Кейинчалик отаси ҳам, ўғли ҳам Россия томонига ўтиб, сепаратистларга қарши курашни бошлаган.

 

Қодиров Пугачеванинг Украинадаги уруш ҳақидаги танқидий баёнотларига тўхталмади. Хонанда бу можарони “ака-укалар уруши” деб атаб, янги урушларни бошлашни доимий хато деб ҳисоблашини айтган.

 

Кремль эса ҳозирча Пугачева интервьюсига изоҳ бермади.

 

Шуни ҳам эслатиш жоизки, 2015 йилда Қодиров Пугачевани “ҳамманинг суюклиси” сифатида тилга олган эди. Бугунги кескин баёнот эса Чеченистон раҳбарининг унга бўлган муносабати тубдан ўзгарганини кўрсатмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика