1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП сафидан чиқишга қарор қилди

Собиқ депутат ўз ихтиёри билан ушбу қарорни қабул қилганини таъкидлаган.

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП сафидан чиқишга қарор қилди

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Собиқ депутат ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов номига ёзган аризасини ўзининг Telegram-каналига жойлаштирган.


 

«Партиядан чиқишим унинг аъзолари сафидаги, ишидаги қадрдон ака-ука, опа-сингилларимиз билан бўлган муносабатларга таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Партиянинг менга берган имкониятлари, ўргатганлари учун бир умр миннатдорман!», — дейди у.

 

Кушербаевнинг қўшимча қилишича, партия аъзолигидан чиқишни анча вақтдан бери режалаштириб юрган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика