1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Реал Мадрид" 27 йил олдинги ютуғини такрорлади

Бу охирги марта Капелло даврида содир бўлган.

"Реал Мадрид" 27 йил олдинги ютуғини такрорлади

 

Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" Испания чемпионатида қаторасига 24 учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти (18 ғалаба, 6 дуранг).

 

Манбага кўра, Испания Ла лигасининг 30-турида "Атлетик Билбао"ни мағлуб этган (2:0) "Реал Мадрид" жамоасининг сўнгги 27 йилдаги энг яхши cериясини такрорлади. Бундай натижага охирги марта жамоа италиялик мутахассис Фабио Капелло бошчилигидаги 1996/1997 йилги мавсумда эришган эди. Ўшанда "Реал" 16 учрашувда ғалаба қозонган ва 8 учрашувда дуранг қайд этган.

 

Испания чемпионатининг 30-туридан сўнг "Реал" 75 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика