"Реал Мадрид" ҳимояси 2019/2020 йилги мавсумдан буён Европа клублари орасида энг яхшиси бўлди.
Бу вақт ичида жамоа 167 учрашувда ўз дарвозасидан 129 та гол ўтказиб юборди, ҳар бир ўйинда ўртача 0,77 тадан гол. Иккинчи ўриндан "Атлетико" жой олди. 166 ўйинда ўтказиб юборилган 141 та гол – 0,84. Учинчи ўринда 155 ўйинда 139 та гол ўтказиб юборган "ПСЖ" жойлашган - 0,89.
"Реал Мадрид" жорий мавсумда 15 та ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди, бу клуб тарихидаги энг яхши натижа.
Бунгача Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа 2019/2020 йилги мавсумда 15 та ўйинда 11 та гол ўтказиб юборди.


