1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Реал"га ҳимоячи керак

Перес қандай қарорга келади?

"Реал"га ҳимоячи керак

 

"Реал Мадрид" ҳамон жароҳатлар сабаб қийналмоқда. Давид Алаба яқинда сафга қайтди, аммо "Эспанёл"га қарши ўйинда яна бир ҳимоячи, Антонио Рюдигер жароҳат олди. У тахминан бир ой майдонга тушмайди. Эдер Милитао ва Дани Карвахал ҳам узоқ муддатга сафдан чиққан.

 

Карло Анчелотти мунтазам равишда муаммоларга янги ечимлар таклиф қилади: у марказий ҳимояга Аурелиен Тчоуамени туширди, ўнг қанотга Лукас Васкес ва Федерико Валвердени жойлаштирди. Ҳамда Раул Асенcиони асосий жамоага олиб келди. Италиялик футболчи қўлидан келганича ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай Флорентино Перес трансферлар учун пул сарфлашни хоҳламаяпти.

 

Перес қишда ҳеч қачон трансферларни амалга оширмаган

 

Сўнгги олти йил ичида "Реал Мадрид" қишда трансфер бозорига фақат икки марта мурожаат қилган. 2018/2019 йилги мавсумда: Мадрид натижалар борасида даҳшатли инқирозни бошидан кечираётган эди, Роналдусиз эса натижага эришиш қийин эди. Шунда жамоа футболчи сотиб олишга мажбур бўлади. Перес ўшанда "Манчестер Сити"дан Браҳим Диазни 17 миллион еврога сотиб олди. Олти йил ўтибгина, Браҳим "Реал Мадрид"нинг энг фойдали ўйинчиларидан бирига айланди. Харид эса муваффақиятли бўлиб чиқди. Аммо, Рейнернинг 2020 йилда 30 миллион еврога ўтиши муваффақиятсизликка учради. Мадрид клуби ўшанда бразилиялик иқтидорли ёшларни сотиб олишга киришаётган эди. Шунингдек, янги келган футболчи Каканинг вориси сифатида эътироф этилади. У Лука Модрич ва Тони Кроос ўрнини эгаллаши ва Виниcиус Жуниор ва Родриго билан биргаликда ажойиб триони ташкил қилиши кутилганди. Бироқ, бу режа ишламади. Трансфермаркт порталига кўра Рейнернинг айни вақтдаги нархи 2,5 миллион еврони ташкил этади. Перес пулини исроф қилганини тушунди ва Рейнерни бир неча бор сотмоқчи бўлди, аммо олувчилар йўқ эди. У ҳозирда Сегунданинг "Гранада" клубида ижара асосида ўйнамоқда. Умуман олганда, олти ой давомида у майдонда 14 та тўлиқ ўйин ўтказди ва 1+4 натижани қайд этди. Фаолиятини қайта бошлаш учун ҳали вақт бор: бразилиялик яқинда 23 ёшга тўлади. Бироқ, бу энди "Реал Мадрид"да содир бўлмаслиги аниқ. Рейнернинг Мадридликлар билан шартномаси келаси йили тугайди. Агар эътибор қаратадиган бўлсангиз Перес қўл остидаги "Реал Мадрид" қишда ё фақат ўсмирларни сотиб олган. Ёки футболчиларни эркин агент сифатида жамоага қўшган. Биринчи ҳолат 2015 йилда Лукас Силва билан бўлган. Иккинчиси 2011 йилда ҳужумчи Эммануэл Адебаёр (Уни Игуаиннинг жароҳати туфайли олиб келишган) ва 2012 йилда дарвозабон Диего Лопес (Икер Касиляс бармоғини жароҳатлаб олган, бундан ташқари у Жозе Моуриньо билан келишмовчиликка учраган).

 

Мадридликлар таваккал қиладими?

 

Ҳозирги вазият 2011 ёки 2012 йиллардагидан ҳам боши берк кўчага ўхшайди. Бироқ Перес янги ҳимоячи сотиб олишга шошилмаяпти. "Реал"даги 22 йиллик фаолияти давомида Флорентино кучли мутахассис эканлигини исботлади: унинг қўл остида Мадрид жамоаси коронавирус пандемиясидан мағлубиятсиз ўтиб келган ягона клубга айланди. Перес сўнгги бир неча йил ичида эркин агентларга кўпроқ мурожаат қилмоқда. Жамоа ҳозирда Трент Александр-Арнолднинг шартномаси учун маблағ йиғаётгани айтилмоқда. У Карвахалга ўринбосар бўлади. Шу боис раҳбарият Анчелоттидан сабр-тоқатли бўлишни ва иложи бўлса, асосий таркибга академиядаги футболчиларни киритиб туришни сўрамоқда. Энг яхши ҳимоячилар одатда мавсум давомида сотилмайди. Агар улар сотиладиган бўлса ҳам нархи оширилади. Бундан ташқари, янги келган футболчилар дарҳол натижаларга эришишлари кутилади, аммо улар жамоага қўшилишга ва янги талабларга мослашишга вақтлари бўлмайди. "Реал Мадрид" бой клуб, аммо жамоа 150 миллион еврога фавқулодда харид қилиши эҳтимолдан йироқ. Айни вақтда Анчелоттига чиндан ҳам ҳавас қилиб бўлмайди, айниқса Чемпионлар лигасида "Сити" билан ўйинда муносиб ҳимоячи йўқлигини ҳисобга олсак. Алаба жароҳатларидан эндигина тузалиб, формасига қайтмоқда, Тчуамени ҳимоячи эмас. Асенсиода эса бундай йирик учрашувларда ўйнаш тажрибаси йўқ. Перес узоқ муддатдан бери жамоа билан бирга ишлаяпти, аммо бу йил фалокатли мавсум бўлиши мумкинлигига йўл қўймаяпти. Тез орада Флорентинонинг қарорлари "Реал"га қанчалик ёрдам беришини билиб оламиз.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика