Бугун, 9 март куни референдумни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши керак эди. Бироқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг ёзишича, бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани муносабати бугун қарор қабул қилинмади. Қарор муҳокамаси эртага соат 10:00 га қолдирилган.