Жаҳонгир Аҳмедов президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори сифатида иш бошлади.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори тайинланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Жаҳонгир Аҳмедов Ўзбекистон президенти администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори сифатида иш бошлади.
Жаҳонгир Аҳмедов 1983 йил Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида таҳсил олган, бакалавриат ва магистратура даражасини режиссёрлик бўйича тамомлаган.
У ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда "Эзгу-фильм" киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган. Жаҳонгир Аҳмедов режиссёр сифатида «Исломхўжа», "Илҳақ" каби тарихий фильмларни суратга олган.


